Қатар Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Европа вакили билан куч синашади

 

Қатар терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши учрашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида Озарбайжон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишиб олди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам Қатар билан куч синашади

Маълум қилишларича, қатарликлар Озарбайжон терма жамоасини 9 март куни Доҳадаги Жассим Бин Ҳамад стадионида қабул қилади. Шу ўринда ушбу баҳс озарбайжонликлар учун 26 март кунги 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан ўрин олган Германия терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз Жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой эгаллаган қатарликлар ортда қолган 5 учрашувдан 4 очко жамғарган ҳолда А гуруҳининг 4 ўрнини банд этган. 

Қатар терма жамоасининг март ойида ўтказиши режалаштирилган учрашувлари

9 Март | Доҳа, Қатар

Қатар - Озарбайжон

23 Март | Доҳа, Қатар

Қатар - Эрон

28 Март | Тошкент, Ўзбекистон

Ўзбекистон - Қатар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!