Қатар термасининг ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокига оид фактлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март куни ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич 7-турида Тошкентда Қатар термасига қарши баҳс олиб боради. Биз эса бўлажак учрашув олдидан эртанги рақибимизнинг ушбу саралашдаги иштирокига оид бўлган фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мавзуга оид:

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

>>Сўнгги дақиқалар талвасаси

>>ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Бизникилар жойлашган гуруҳ статистикаси

 

1. Қатар терма жамоаси ЖЧ-2018/ОК-2019 саралашидаги юришини ҳудди Ўзбекистон сингари иккинчи раунддан бошлаган;

2. Қатар иккинчи босқичда Гонгконг, Мальдив ва Бутан каби жамоаларни ортда қолдирган холда ҳал қилувчи босқичга етиб келган. Дарвоқе, Қатар билан биргаликда айнан ўша гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган Хитой ҳам саралашнинг финал раундига ўтган;

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

3. Қатарликлар иккинчи босқичда фақатгина Хитойга сафарда имкониятни бой беришган. Қолган барча ўйинларни Хорхе Фосатти шогирдлари ғалаба билан ниҳоясига етказишган;

4. Қатар термаси иккинчи босқичда Бутанга қарши ўйинда рақибни 15:0 ҳисобида мағлуб этади. Бу қатарликлар тарихидаги энг йирик ғалаба сифатида тарих зарварақларидан жой эгаллаган;

5. Эртанги рақибимиз иккинчи босқичда 27 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишган. Бундай натижага Япония ва Жанубий Корея термалари ҳам эга бўлишган ўша босқичда;

6. Эртанги рақибимиз таркибидаги Хасан ал-Хаидос саралашда жами 7 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Таққослаш учун, Ўзбекистон термасида бу сафарги саралашда энг кўп гол киритган футболчи Сардор Рашидовдир – 5 та гол;

7. Хорхе Фосатти бошқарувидаги Қатар сўнгги 4 ўйиннинг бирортасида ғалаба нималигини билмаган;

8. Ушбу циклнинг биринчи давраси якунларига кўра Қатар термаси тўп назорати борасида биздан анча яхши кўрсаткичга эга бўлганлигини таъкидлаш жоиз;

9. Бизникилар дарвозага аниқ зарба йўллашга қийналаётган бир паллада қатарликлар ҳар ўйинда ўртача 5,6 марта аниқ зарба бераётганликларини айтиш жоиз;

10. Аммо уларнинг бош муаммоси ҳам айнан шунда. Гап шундаки, Фосатти жамоаси жуда ҳам кўп вазиятларни “увол” қилишмоқда. Айни шу сабаб, ушбу босиқчда улар ҳозирга қадар бор-йўғи 3 тагина гол киритишган холос.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!