Қатар ёшлари ўз майдонида таслим этилди

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қатар ёшлар терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни кунларда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш учун Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун мезбон – Қатар U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Голларга бой учрашувда Александр Мочинов бош мураббийлигидаги терма жамоа 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали, Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Қатар ёшларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

Голлар: И. Кенжабоев (16), Ж. Абдусаломов (65), Д. Саидов (67 пенальти), А. Собиржонов (90+6).

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Жаҳонгир Абдусаломов, Санжар Зокиров, Абубакир Муйдинов, Ҳасан Йўлдошев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ж. Қиличев, Н. Куйбоков, Ш. Умаров, А. Жумақулов, Ш. Абдураҳмонов, Э. Жуманов, А. Салимов, А. Собиржонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!