Қатарда ўзбек юлдузи порламоқда

5 декабрь,2017, 23:59 600

Қатарда ўзбек юлдузи порламоқда

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қатарда ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов муваффақиятли иштирок этмоқда.

Жўрабек Каримов асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида мезбон теннисчиси Жабор АЛ-Мутавага қарши кортга чиқди. Учрашувнинг биринчи сетида фақатгина бир геймни бой берган Жўрабек кутилмаганда иккинчи сетда 6:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Баҳснинг учинчи сетида истеъдодли теннисчимиз рақибини 6:2 ҳисобида енгиб иккинчи даврага йўл олди.

Энди Жўрабек швециялик Маркус Эрикссонни синовдан ўтказади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.