Қатардаги мундиалнинг дастлабки қурбони Британия фуқароси бўлди

20 январь, 15:02 642

Қатардаги мундиалнинг дастлабки қурбони Британия фуқароси бўлди

Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтиши барчага маълум. Айни дамда қитъадошимиз мундиал учун янги ўйингоҳларни барпо этмоқда. Улкан ўйингоҳларни қуришга эса дунёнинг кўплаб мамлакатларидан қурувчилар жалб этилган.

Шундай иншоотларнинг бирида фожеа юз берди. Аниқроғи, қурилишда фаолият олиб бораётган 40 ёшли Буюк Британия фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан тафсиотлар ошкор этилмаяпти. Қатар ҳукумати эса воқеа юзасидан тергов ишлари бошланганлигини эълон қилди.

Маълумот учун, 2010 йилнинг 10 декабрида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФА конгрессида Қатарнинг ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритгани расман эълон қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, мундиал Қатарнинг 7та шаҳрида, 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.