Қахрамон Баходиров: Шиддатли ва оғир ўйин бўлишини билар эдик

8 апрель,2017, 09:05 375

Қахрамон Баходиров: Шиддатли ва оғир ўйин бўлишини билар эдик

 

Олий лиганинг 5-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Обод”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Қаҳрамон Баходиров беллашув  борасида ўз фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- “Насаф”га қарши мағлубиятдан сўнг жамоанинг ғалабаси сув ва ҳаводек зарур эди. Жуда қийин ўйин бўлишини билар эдик ва шунинг учун  машғулотларга жиддий ёндашиб,ўз хатоларимиз устида ишладик. Стадонда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши биз учун куч бўлди. Барча мухлисларимизга раҳмат, - дейди Баходиров.