Қиличбозимиз Олег Соколов жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида олтин медалга сазовор бўлди

19 март, 16:44 305

Ўхшаш хабарлар

Қиличбозимиз Олег Соколов жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида олтин медалга сазовор бўлди

 

18-19 март кунлари Финляндиянинг Турку шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичининг “В” тоифасидаги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини Олег Соколов ҳимоя қилди.  

Италия, Финляндия, АҚШ, Россия, Германия, Швеция, Австрия, Панама, Гонконг, Хитой Тайпейи, Венесуэла ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган 90 нафар спортчи орасида терма жамоамиз аъзоси шамшир (шпага) бўйича беллашувларда барча рақибларини ортда қолдириб шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. 

Эътиборлиси, мазкур мусобақа Олег Соколов учун 2017 йилдаги илк старт эди ва у ажойиб ғалаба билан бошланди. Умид қиламизки мавсумнинг қолган муҳим беллашувларини ҳам спортчимиз ана шундай юқори кайфиятда ўтказиб, юртимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишда давом этади.