Қирғизистон кубоги финали “ўзбекча” ўтади

19 август,2017, 02:39 831

Қирғизистон кубоги финали “ўзбекча” ўтади

Ҳафта ўртасида Қирғизистонда мамлакат кубоги ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Умарбек Тўхтасинов фаолият олиб борадиган “Олой” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди ва 6:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Эътиборлиси, “Олой”нинг тўртинчи голи ҳамюртимиз ҳисобига ёзилди. Биринчи баҳсда “Нефтчи” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, икки ўйин натижасига кўра, ўшликлар финал йўлланмасига эга бўлишди.

Алишер Азизов фаолият олиб борадиган “Дордой” клуби эса сафарда “Абдиш-Ота” билан куч синашди. Алишер 90 дақиқа ўйнаган баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилди.

Бишкекда қайд этилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба эвазига “Дордой” финал йўлланмасига эга чиқди.

Шу тариқа, Қирғизистон кубоги финалида икки ҳамюртимиз тўп сурадиган жамоалар ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди. Ушбу ўйин 23 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қирғизистон кубоги. Ярим финал

“Олой” – “Нефтчи” 6:1

Биринчи ўйин –  1:2


“Абдиш-Ота” – “Дордой” 1:1

Биринчи ўйин – 1:2.

23 сентябр

Финал

“Дордой” – “Олой”.

Фото: “Дордой”.