"Қирол Фахд" стадионига илк марта аёл киши киритилди

Саудия Арабистони тарихида илк бор “Қирол Фахд” стадионига аёл киши киришига руҳсат берилди. Бу ҳақда The Stadium Business нашри хабар бермоқда.

Аниқроғи, Саудия Арабистони ташкил этилганлигига бағишланган байрам тадбирида илк марта аёллар Ар-Риёд шаҳридаги муҳташам ўйингоҳга ташриф буюришди.

Айтиш лозимки, ушбу мамлакатда шариат қонунларига қаттиқ бўйсунилади ва унга кўра аёллар ва эркаклар кинотеатр, стадион каби жойларда бирга ўтиришлари қатъиян таъқиқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!