Қисқа муддатли таътилга чиққан “Сўғдиёна” "Зомин" билан ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Олий лиганинг 18-тур баҳслари якунига етгач миллий терма жамоа ўйинлари сабаб танаффус юзага келади. Куни кеча бўлиб ўтган ўйиндан сўнг мураббийлар штаби "Сўғдиёна" жамоага қисқа муддатли танаффус беришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жиззахликлар 23 август куни клуб қароргоҳида йиғилади. 19-тур доирасида бўлиб ўтиши лозим бўлган “Сўғдиёна” - “Насаф” ўйини номаълум муддатга қолдирилгани сабабли, жамоа 30 август куни “Зомин”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади ва олий лиганинг 20-туридаги рақиби “Обод”га қарши тайёргарликни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрда Тошкетда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!