“Қитъалараро дерби”да ғолиб номи аниқланмади

Бундан бироз олдин Туркия Суперлигаси 9-туридан ўрин  олган марказий баҳс – “Галатасарой” ҳамда “Фенербахче” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига едти.

Жунейт Чақир бошқариб борган ушбу ўйинда “Турк Телеcом Арена”га йиғилган 50 мингдан зиёд мухлислар гол гувоҳига айланишмади.

Маълумот учун, Фенербахче” ва “Галатасарой” ўртасидаги ўйин жуда эхтиросли, томошамоб ва зўравонликларга бой қарама-қаршиликдир. Икки жамоа ҳам Истанбул шаҳридандир, лекин икки ҳил туманда жойлашган. “Фенербахче” Истанбулнинг Осиё қисмида, “Галатасарой” Европа қисмида жойлашган. Дерби ўзининг зўравонликлари билан машҳурдир.

Туркия Супер лигаси. 9-тур

“Галатасарой” – “Фенербахче” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!