“Қизилқум” – “Бухоро”: Ўзаро ўйинлардаги устунлик навоийликлар томонида

31 март,2017, 10:39 548

“Қизилқум” – “Бухоро”: Ўзаро ўйинлардаги устунлик навоийликлар томонида

 

Бугун олий лига 4-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Бухоро” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашув олдидан навоийликлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Бу жамоалар миллий чемпионатларимиз тарихида бугунгача жами ўттиз икки марта ўзаро куч синашган.

Шулардан ўн олтитасида “Қизилқум” футболчиларининг ғалабага эришишган. Тўртта ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Қолган ўн икки учрашувда эса омад бухороликларга кулиб боққан.

Ўзаро ўтказилган баҳсларда дарвозаларни ишғол этиш борасида ҳам устунлик навоийликлар томонида — 49:37.