“Қизилқум” – “Машъал”. Ўзаро ўйинлар статистикаси

14 июнь, 10:57 78

“Қизилқум” – “Машъал”. Ўзаро ўйинлар статистикаси

Олий лиганинг 13-турида “Қизилқум” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан куч синашади.

Миллий чемпионатларимиз тарихида бу жамоалар ҳозиргача 28 маротаба ўзаро рўбарў келишган.

Шулардан саккизтасида «Қизилқум» футболчилари ғалаба қозонган бўлса, ўн икки ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган саккиз учрашувда эса омад муборакликларга кулиб боққан.

Ўзаро ўйинларда навоийликлар «Машъал» жамоаси дарвозасини 35 бор аниқ ишғол этиб, ўз дарвозалари тўридан 37 та тўп олиб чиқишган. Ҳозирча кичик устунлик газчилар томонида.

 Ўзаро учрашувлар статистикасидан кўриниб турибдики, бу жамоаларнинг навбатдаги ўйин олдидан имкониятлари деярли тенг.

Яна бир эътиборли факт, навоийликлар ҳозиргача ўзаро учрашувларда ўз майдонидагидан кўра, сафарда Муборакда ўтган баҳсларда кўпроқ очко жамғаришган. Жумладан, кончилар меҳмонда ўтказилган жами 14 учрашувнинг олтитасида зафар қучишган.