“Қизилқум” – “Насаф” учрашуви Вадим Агишевга топширилди

 

Шу ҳафтанинг жума ва шанба кунлари олий лиганинг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Насаф” бу турда Навоий шаҳрига сафар уюштиради ва “Қизилқум” жамоаси билан баҳс юритади.

Ушбу учрашувга Тошкентлик ҳакамлар гуруҳи тайинланди. Унга кўра, мазкур учрашувни Вадим Агишев бошқаради. Унга қанотларда Дониёр Сайлавов ва Александр Сидоровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Жасур Мухтаров ишлайди.

Учрашувда ҳакамлар ишини Бахтиёр Тоғаев назорат қилади. Бобир Ҳайдаров эса Ўзбекистон ПФЛ вакили сифатида учрашувга ташриф буюради.

 ЎзПФЛ, 8-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

29.04.2017. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:00

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Дониёр Сайлавов, Александр Сидоров (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Жасур Мухтаров (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Вадим Агишев бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги биринчи учрашувни бошқаради.  Ушбу ҳакам ўтган йилги мавсумда, айнан Қаршидаги “Қизилқум” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам бош ҳакамлик қилган. Бу учрашувда “Насаф” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шунингдек Агишев ўтган йилги Қаршидаги Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувида “Андижон” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам ҳакамлик қилган. Бу учрашувда “аждарлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишган.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!