"Қизилқум" - "Машъал" баҳсини Хасан Рўзиев бошқариб боради

Келаси ҳафта Олий лигамизда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Муборакнинг “Машъал” жамоаси чоршанба оқшомида “Қизилқум” майдонига сафар уюштиради. Мазкур учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Унга кўра, Навоийда кечадиган баҳсни тошкентлик Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.  

Олий Лига, 13-тур

14 июнь, чоршанба

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олим Абдувасилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Александр Лупашко (Тошкент).

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили:  Алексей Фролов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!