“Қизилқум” 4 йиллик танаффусдан сўнг ўз майдонида “Нефтчи”ни енгди

 

Суперлиганинг 7-турида “Қизилқум” футбочлилари Навоийда “Нефтчи” жамоасини кичик, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги навоийликлар тўрт йиллик танаффусдан кейин ниҳоят ўз уйларида фарғоналикларни мағлуб этишди. “Қизилқум” футбочлилари сўнгги марта 2014 йилнинг августида Навоийда “Нефтчи”ни таслим (2:0) этишганди. Шундан кейин мазкур жамоаларнинг Навойида ўтган беллашувларида томонлар муроса (2015 йил- 0:0, 2016 йил -0:0, 2017 йил -2:2) кўчасини танлашганди.

Умуман ушбу турда “Қизилқум” Суперлигада ўз майдонида илк ғалабани тантана қилди. Бунгача Навоий вилоятининг бош жамоаси жорий мавсумда ўз уйида ўтказган тўртта беллашувнинг (“Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Насаф” ва “Бунёдкор”) барчасида мағлуб бўлганди. Шунингдек, навоийликлар Суперлига баҳсларида илк марта ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!