"Қизилқум" 6 футболчи билан шартнома имзолади

18 июндан бошлаб Ўзбекистон чемпионатида трансферлар ойнаси расман очилган бўлиб, айни пайтда клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини давом эттиришмоқда.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам 6 нафар янги ўйинчини PEPSI Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳслари учун рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Булар – Салим Мустафоев, Бегзод Ғанижонов, Шаҳбоз Қувондиқов, Жамшид Муродуллаев, Меҳриддин Фахриев ҳамда Ғайрат Жумаев.

Қолаверса, Виктор Григорьев, Алишер Юсупов, Сергей Прохоров ҳамда Аббос Рустамов расман Навоий шаҳри жамоаси сафини тарк этишди.

КЕЛГАНЛАР: 

Салим Мустафоев

Бегзод Ғанижонов (ижара)

Шаҳбоз Қувондиқов

Жамшид Муродуллаев

Меҳриддин Фахриев

Ғайрат Жумаев

КЕТГАНЛАР: 

Виктор Григорьев

Алишер Юсупов

Сергей Прохоров

Аббос Рустамов

 

* "Қизилқум"га жамоани тарк этган футболчилар олдида ҳеч қандай қарздорлиги йўқ бўлгани сабабдан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!