“Қизилқум” Баҳодир Пардаевга қизиқиш билдирмоқда

 

Навоийнинг “Қизилқум” клуби Баҳодир Пардаевга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда SPORTS.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Жанубий Кореянинг “Бучеон” шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимизга навоийликлар таклиф билан чиқишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пардаев Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи турувчи лига – К-лига Челленжда “Бучеон” таркибида ҳар доим ҳам майдонга тушмаяпти. Шунинг учун ҳужумчи тез орада олий лигага қайтиши мумкин. Шунингдек, унга "Қўқон-1912" ҳам бефарқ эмас.   

Маълумот ўрнида, Баҳодир Пардаев мавсумни "Қўқон-1912" сафида бошлаганди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!