"Қизилқум"-"Машъал" ПРЕВЬЮ

 


Олий Лига, 13-тур 14 июнь, чоршанба
«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак)

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Олим Абдувасилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам:  Александр Лупашко (Тошкент).

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили:  Алексей Фролов.

 

Бу икки клуб олий лигада 28 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 8 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 37та гол киритган “Қизилқум” эса 35 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 36, “Қизилқум” 36 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди. 


“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги учрашувлар: 

05.03.2016 «Қизилқум» - «Машъал» 3:2
16.10.2015 «Қизилқум» - «Машъал» 2:3
12.04.2014 «Қизилқум» - «Машъал» 0:0
17.08.2012 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
01.10.2011 «Қизилқум» - «Машъал» 0:1
14.08.2010 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 14та учрашувнинг 9таси дуранг билан тугаган. Икки ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозонган, яна тўрт учрашувда “Машъал” сафардан уч очко билан қайтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!