"Қизилқум"-"Нефтчи". ПРЕВЬЮ

18 май,2017, 15:55 189

Олий Лиганинг 11-турида "Қизилқум" ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан куч синашади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозиргача бу жамоаларнинг миллий чемпионатимиз доирасида жами ўттиз тўрт бор йўллари ўзаро кесишган. Унда сезиларли устунлик фарғоналиклар томонида. «Қизилқум» тўққизта баҳсда ғалаба қозонган, олти ўйинда дуранг ўйнаб, қолган ўн тўққиз учрашувда рақибига имкониятни бой берган.

Тўплар нисбати борасида ҳам ҳозирча «Нефтчи» вакиллари олдинда — 30:55.

Олий Лиганинг 11-турида жамоамиз ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан куч синашади.

Ушбу беллашувни тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. ФИФА рефереси Равшан Эрматовга қанотларда ҳамшаҳарлари Абдуҳамидулла Расулов ва Жаҳонгир Саидов кўмаклашишади.

Олий Лига 11-тур
 18.05.2017

“Қизилқум” (Навоий) – “Нефтчи” (Фарғона)


Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин