“Қизилқум” Тошкент йиғинида қайси клуб билан назорат ўйини ўтказади?

Олий лигадаги қисқа танаффус боис таътилга чиққан "Қизилқум" футболчилари бугун Тошкентда тўпланиб, пойтахатда қисқа йиғин ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, уч кунлик йиғин давомида навоийликлар назорат учрашувини ҳам ўтказади.  8 октябрь куни футболчиларимиз “Қўқон-1912” билан куч синашишади ва Тошкент йиғинини якунлаб, Навоийга йўл олишади.

Олий лиганинг 24-турида “Қизилқум” Навоийда “Обод” билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!