“Қизилқум” Тошкент йиғинини якунлади

Аввал хабар қилганимиздек, жамоамиз аъзолари олий лигадаги танаффус боис беш кун давомида Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишди.

Машғулотлар “Бунёдкор” футбол мактаби стадионида ўтказилди. Йиғин доирасида  футболчиларимиз “Қўқон-1912” жамоаси билан назорат учрашувини (1:1) ўтказишди.

Кеча йиғин доирасида сўнгги машғулотларни ўтказган “Қизилқум” футболчиларига қисқа муддатли таътил эълон қилинди. Жамоа аъзолари 14 октябрь куни Навоийда тўпланишади ва олий лиганинг 25-туридаги рақиби- “Локомотив”га қарши  тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Олий лига 24-тури доирасида 13 октябрь куни Навоийда “Обод” жамоаси билан куч синашиши лозим эди. Аммо ЎзПФЛ ижроқўми қарори асосида “Обод” жамоаси олий лигадан четлатилди. Шу боис “Қизилқум” – “Обод” беллашуви ўтказилмайди. Жамоамизга эса техник ғалаба ёзилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!