"Қизилқум" Вадим Чемиртанга қизиқмоқда

CHERY AUTO

Ўтган мавсум аввалида "Бухоро" сафини тўлдирган Вади Чемиртан янги мавсумда Тошкентга кўчиб ўтган эди. У 2017 йилги мавсумни пойтахнинг "Бунёдкор"ида бошлади. 

Tecno

Бир йил аввал "Бухоро"да порлаган ҳужумчи сўнги вақтларда "Бунёдкор" заҳира ўриндиғини иситиб ўтирган эди. SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, молдовалик ҳужумчи "қалдирғочлар" сафини тарк этиш арафасида турибди. Олинган маълумотларга кўра, Чемиртан фаолиятини Навоийнинг "Қизилқум" клубида давом эттириши мумкин. 

Маълумот учун, ўтган мавсум Қаршининг "Насаф" клубидан "Қизилқум"га ўтган Азамат Алланиёзов жамоани тарк этган ва клуб раҳбарияти унинг ўрнини молдовалик легионер билан тўлдиришни мақсад қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию