"Қизилқум" мухлислари Самарқандга боришади

26 май,2017, 09:40 278

 

Хабарингиз бор, Олий лиганинг 12-турида "Қизилқум" Самарқандда "Динамо" жамоаси меҳмони бўлади. 
Ушбу муҳим беллашувни жамоа фан клуби аъзолари ҳам бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш ниятида 26 май, куни Самарқандга йўл олишади.
Ашаддий мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Навоийдан Самарқандга  махсус автобуслар ташкил этилган. Мухлислар 26 май куни соат 11:00 да Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида тўпланишади ва Самарқандга қараб йўлга чиқишади.
Қўшимча маълумотлар бўйича ишқибозлар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаровга мурожаат қилишингиз мумкин. +998913333773.
Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган “Динамо”- “Қизилқум” беллашуви 26 май, жума куни соат 18:00 да бошланади.