"Қизилқум" мухлислари Тошкентга келишади

6 апрель,2017, 08:13 287

6 апрел куни олий лиганинг 5-турига старт берилади.
Турнинг қизиқарли учрашуви Тошкентда “Бунёдкор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
“Қизилқум” жамоаси мухлислари доимгидек севимли жамоаларини ушбу баҳсда бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 
-Жамоамиз қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар биз доим улар билан биргамиз. Шу боис бугунги баҳсда ҳам уларга мадад бўлиб, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадига эришишига биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз, -дейди “Қизилқум” ишқибозлар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров. –Шу ўринда Тошкентда ишлаётган ёки таҳсил олаётган барча ишқибозларни стадионга таклиф этамиз.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашуви бугун 6 апрель куни соат 18:00 да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. “Қизилқум” мухлислари билан боғлиқ саволларга ишқибозлар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаровга мурожаат қилишлари мумкин. 
Тел: +998913333773