"Қизилқум" мухлислари диққатига!

30 март, 23:41 419

Олий лиганинг 4-турида жамоамиз Навоийда “Бухоро” билан куч синашади, дея клуб расмий сайти хабар бермоқда. 
Мазкур баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу сабаб 31 март куни бўладиган ушбу ўйинда футбол ишқибозларини бевосита стадиондан туриб севимли жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.


Ушбу ўйинда бухоролик мухлисларнинг ҳам ташрифи кутилмоқда. Ўйин давомида юксак мухлислик маданиятини намойиш этиб, жамоамизнинг принципиал ўйинда ғалабасига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз.
Олға, “Қизилқум”!

Шахриддин Ишназаров,
“Қизилқум” ПФК мухлислар клуби етакчиси.