"Қизилқум" назорат ўйинида "Динамо"га мағлуб бўлди

Пойтахтда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган “Қизилқум” футбочлилари бугун йиғин давомидаги тўртинчи назорат беллашувини Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ҳар иккала жамоа аъзолари йиғин давомида мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни адо этишга уринишди.

Баҳснинг 60-дақиқасида Жасур Қурбоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини қайтаришда “Қизилқум” посбони Эркин Жабборов кичик хатога йўл қўйди ва ўйинда ҳисоб очилди.

Голдан кўп ўтмай  самарқандликлар ҳужумчиси рақиб посбони билан бирга вазиятга чиқиб борди ва орадаги фарқни иккитага оширди - 0:2.

Ўртоқлик ўйини

"Қизилқум" - "Динамо" 0:2
Голлар: Жасур Қурбонов, 60, Сардор Сулаймонов (62).

“Қизилқум”: Артём Макосин, Шукурали Пўлатов, Отабек Зокиров, Файзулло Қамбаров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов, Бегзод Ғанижонов, Максим Юрку.

Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Акмал Рустамов, Феруз Бобоқулов, Ҳумоюн Абдуалимов.

“Динамо”: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Ҳакимохон Аламхонов, Аднан Ораховац, Жасур Азимов, Акмал Бозоров, Муҳаммад Исаев, Алексей Николаев, Саиджамол Давлатжонов, Абдумалик Абдуллаев, Амиржон Сафаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Шоҳруҳбек Холматов, Бунёд Исроилов, Искандар Холмирзаев, Сардор Сулаймонов, Жасур Қурбонов, Комил Шарофутдинов.

Ушбу баҳсдан кейин навоийлик футболчиларга икки кунлик таътил эълон қилинди. Футболчилар 25 июльдан машғулотларни давом эттиришади. Тошкент йиғини давомида “Қизилқум” яна иккита назорат учрашувида майдонга чиқиши режалашатирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!