“Қизилқум” оқ, “Бунёдкор” тўқ кўк либосда ўйнайди

Суперлига 5-тури доирасидаги “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Уни ушбу учрашув комиссари Роман Черников олиб борди. Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоаларнинг баҳсда қандай рангли либосларда майдонга тушиши ҳам аниқаб олинди. Унга кўра, “Қизилқум” оқ, “Бунёдкор” тўқ кўк либосда ҳаракат қиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!