"Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"дан устун келди

10 март, 19:11 443

Бугун Олий Лига 2-туридан ўрин олган учрашувлар ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги учрашувида “Қизилқум” ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Хусусан, 6-дақиқада Азамат Алланиёзов жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 26-дақиқада Мансур Саидов ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Бироқ 76-дақиқага келиб, навоийликлар вакили Илҳом Юнусовнинг урган голи 2:1 ҳисобидаги якуний натижани таъминлади.

"Қизилқум" (Навоий) - "Навбаҳор" (Наманган) - 2 : 1 (1 : 1, 1 : 0)

Голлар: Азамат Алланиёзов 6', Илҳом Юнусов 76' - Мансур Саидов 26'

“Қизилқум”: 16. Умид Хонимқулов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (С), 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15.Азамат Алланиёзов (Бегзод Ғанижонов 90'), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов (Отабек Зокиров 90+1), 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов.

Захира: 22. Артём Макосин, 7. Виктор Григорьев, 8. Акмал Рустамов, 9. Отабек Зокиров, 18. Самандар Шодмонов, 35. Орзу Раззақов, 77. Бегзод Ғанижонов.

“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (Азизбек Турғунбоев 81'), 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (Тоҳир Шамшитдинов 87'), 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Мансур Саидов (Рўзим Аҳмедов 75), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.

Захира: 1. Акмал Ортиқов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Аббос Отахонов, 8. Равшан Хурсанов, 22. Рўзим Аҳмедов, 33. Тоҳир Шамшитдинов, 77. Азизбек Турғунбоев.

Огоҳлантиришлар: Аъзамжон Алиев 31' - Жаҳонгир Меҳмонов 42', Алишер Саматов 79', Рўзим Аҳмедов 89'

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.