“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувига энг кўп томошабин ташриф буюрди, “Обод”дан антирекорд

 

5–7 август кунлари олий лига 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Жумладан, «Навбаҳор» Тошкентда «Обод»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Металлург» сафарда «Динамо» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. «Нефтчи» ўз майдонида «Шўртан» билан дурнангга эришди 1:1, «Бунёдкор» сафарда «Сўғдиёна» билан 0:0 ўйнади. «Олмалиқ» - «Бухоро», «Қизилқум» - «Пахтакор» ҳамда “Локомотив” – “Машъал” ўртасидаги ўйинларда ҳам бир хил — 1:1 ҳисобларида қайд этилди.

«Қўқон-1912» жамоаси Қаршида «Насаф» билан куч синашиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш керакки, барча учрашувларда ҳакамлар томонидан 5 та пенальти белгиланган бўлса, шулардан атиги 1 таси голга айланди.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Иккинчи давранинг дастлабки тур учрашувларида стадионларимизга жами 26062 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 3257.75 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Насаф” - “Қўқон-1912” баҳсини 5142 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди. Иккинчи давра олдидан таркибини тубдан ўзгартирган “Пахтакор”нинг сафарда “Қизилқум”га қарши учрашувни 7435 ишқибоз томоша қилди. Бу турнинг энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйини бўлди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика доимгидек Тошкент клубига тегишли. Энди ТТМИда уй баҳсларини ўтказиши белгиланган “Обод” бу турда олий лига антирекордини ўрнатди. Чунки “Обод” – “Навбаҳор” беллашувини 174 ишқибоз стадиондан кузатиб борди холос. Бу чемпионат тарихида кузатилмаган натижа эди.

Қуйида ушбу турдаги ўйинларга қанча томошабин келганини билиб олишингиз мумкин.

Олий лига, 16-тур

«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) – 1:1. 7435 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:0. 5142 томошабин.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:0. 3600 томошабин.

«Динамо» (Самарканд) – «Металлург» (Бекобод) – 0:3. 3425 томошабин.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бухоро» (Бухоро) – 1:1. 3211 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор) – 1:1. 2238 томошабин.

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 1:1. 837 мухлис.

«Обод» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) – 0:2. 174 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!