"Қизилқум"ни 5 нафар футболчи тарк этди

Айни кунларда ўз қароргоҳида кунига икки маҳалдан тайёргарлик олиб бораётган “олтин изловчилар” таркибида катта ўзгаришлар бор эканлигини кўришимиз мумкин.

Жумладан, ўтган йили “Қизилқум”да тўп тепган Отабек Зокиров, Шукурали Пўлатов, Отабек Исроилов, Акрам Баҳриддинов ва Илҳом Юнусов жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни пайтда навоийлик футбол  ишқибозларига яхши таниш бўлган Неманяья Йованович (Сербия) ва Григорий Квисешвили (Грузия) жамоамиз машғулотларида иштирок этишмоқда. Шунингдек, “Нефтчи”даги ёрқин ўйинлари орқали ишқибозлар эътирофига сазовор бўлган  посбони Евгений Черемисин (Россия) ҳам “Қизилқум” кўригида бўлиб турибди. Бундан ташқари Элдор Бойматов (“Шўртан”), Сарвар Холматов (“Сурхон”), Дониёр Усмонов (“Навбаҳор”), Наврўз Алимов (“Қўқон-1912”), Алишер Саноев  (“Бухоро”) сингари футболчилар ҳам жамоа таркибида  шуғулланмоқда.

Шунингдек, ўтган мавсумда ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган иқтидорли маҳаллий футболчилар Суҳроб Ярашев ва Ҳусниддин Фазлиддинов асосий таркиб аъзолари билан бирга. Жамоанинг тажрибали легионери туркманистонлик Артур Геворкян яқин кунларда сафга қайтади. Шунингдек, йиғин давомида грузиялик ҳужумчи ҳам жамоа таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Хабарда айтилшича, “Қизилқум” футболчилари 25 январга қадар тайёргарликни Навоийда давом эттиришади. Сўнгра ўқув-йиғин машулотлари пойтахтимиз Тошкентда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!