"Қизилқум"нинг “Қўқон-1912”га қарши тайёргарлик давом этмоқда

14 март, 09:00 401

Ўтган турда Олий лигада дастлабки ғалабага эришган “Қизилқум” футболчилари навбатдаги 3- турда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишади дея клуб расмий телеграм канали хабар бермоқда..

Ушбу муҳим баҳсга жамоамиз аъзолари тайёргарликни бошлаб юборишган. Футболчиларимиз ушбу ҳафта охирига қадар  пойтахтимиз Тошкентда машғулотларни ўтказишади ва ўйиндан 17 март куни эрта тонгда Тошкентдан Қўқонга йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” жамоалари беллашуви 18 март, шанба куни бўлиб ўтади.