Қизлар ишончни оқлади

Фарғонада хотин-қизлар ўртасида давом этаётган халқаро теннис турнирининг биринчи даврасидан уч нафар теннисяимиз муваффақиятли ўтди.

Сабина ва Нигина бош совринга интилмоқда

Яккалик беллашувларида биринчи рақамда сараланган Сабина Шарипова илк даврада ёз спортчимиз Шаҳноза Ҳотамова билан куч синашиб, 6:0, 6:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Яна бир кучли теннисчимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз ҳамюрти Ясмина Каримжоновани 6:1, 6:1 ҳисобида енгди.

Ёш теннисчиларимиздан Кмола Умарова кескин ва муросасиз ўтган беллашувда қозоғистонлик Александр Гринчишинадан 6:4, 6:4 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!