Қўл жанги: Спортчиларимиз Европа очиқ чемпионатида муносиб иштирок этмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси Белоруснинг Минск шаҳрида ўтаётган Европа очиқ чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Спортчиларимиз мазкур мусобақада учта ёш тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чемпионатнинг вазни 60 кг бўлган Турсунов Шаҳбоз хамда  65 кгда Номуродов Олимжон барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Шунингдек, 45 кг вазн тоифасида Олимжонова Зарина, 75 кгдан оғир вазнда Эргашева Мадина ҳамда 75 кгда Жумаев Жаҳонгир терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални келтирди.

Шунингдек, Европа очиқ чемпионатида Бобобеков Отабек, Мамажонов Муҳиддин, Норматова Гулжаҳон, Қувондиқова Мафтуна, Низомова Шаҳноза,  Қўчқорова Робия каби умидли спортчиларимиз ўз вазн тоифаларида бронза медаль соҳибига айланди.

photo_2018-05-27_00-00-00

Шуни таъкидлаш лозимки, спортчиларимиз мазкур мусобақадан аввал Россияда ўтган Осиё очиқ чемпионатида ҳам муносиб иштирок этган ва умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган эди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси  матбуот хизмати.

photo_2018-05-27_00-00-04

photo_2018-05-26_23-59-55

photo_2018-05-26_23-59-44

photo_2018-05-26_23-59-41

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!