Қўл жанги тарихидаги энг йирик мусобақадан эксклюзив фоторепортаж (1-қисм)

2 июль, 12:26 810

Қўл жанги тарихидаги энг йирик мусобақадан эксклюзив фоторепортаж (1-қисм)

Кеча Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида қўл жанги бўйича Чемпионлар лигаси H2H Fight халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимиз спортчилари Россия, Беларусь ва Тожикистон давлатларидан келган рақибларига қарши баҳс олиб боришди. Эътиборлиси, ушбу мусобақага дунёнинг энг кучли спортчилари, жаҳон ва Европа чемпионлари ташриф буюришди. Турнирга қўл жанги спорт тури федерацияси президенти, бош промоутэр ва вице-президент, ва ушбу спорт турининг мамлакатимиздаги мутасаддилари ҳамда Андижон вилояти ҳокими иштирок этишди.

Тъкидлаш керакки, ушбу мусобақа қўл жанги спорт тури тарихидаги энг йирик мусобақа бўлиб тарихга кирди. Муҳташам “Соғлом авлод” ўйингоҳига йиғилган минглаб иқшибозлар спортчиларни тинмай қўллаб-қувватлаб туришгани эътиборга молик. Қолаверса, мусобақа аввалида элимиз суйган бир қатор машхур санъаткорлар иштирокида концерт дастури йиғилганларнинг кайфиятини янада кўтарди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада спортчилар олти вазн тоифаси бўйича кураш олиб боришди. 

Қуйида кеча жанг ўзаро олиб борган жуфтликлар билан танишиб олишингиз мумкин:

1. Ғиёсиддин Жамолиддинов (Ўзбекистон) – Амирхон Отахонов (Тожикистон)

2. Сардор Содиқов (Ўзбекистон) -  Игор Чемякин (Беларусь)

3. Жамшид Раҳмоналиев (Ўзбекистон) – Алексей Волков (Россия)

4. Илёс Раимов (Ўзбекистон) – Александр Солдаткин (Россия)

5. Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон) – Алексей Ильенко (Россия)

6. Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) -  Дмитрий Родак (Беларусь)

Якунда ҳамюртларимиз 6та жангнинг 4тасида ғалаба қозонишди. Қуйида ушбу йирик мусобақада иштирок этган Sports.uz интернет-ахборот портали мухбири Бахтиёр Тоштемиров олган энг сара фотосуртларни томоша қилишингиз мумкин: