“Қўқон-1912″дан болажонларга байрам совғаси

2 июнь, 08:19 167

“Қўқон-1912″дан болажонларга байрам совғаси

 

Кеча, 1 июнь куни юртимизда “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланди. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ҳам ушбу байрам муносабати билан болажонларга ажойиб совға тайёрладилар.

Кеча Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида , “Қўқон-1912” клубига қарашли “Жажжи шунқорчалар” футболга ихтисослашган футбол гуруҳлари ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу муносабат билан 51-сонли мактабгача тарбия муассасасида байрам ташкил қилинди. Болажонлар эртак қаҳрамонлари билан рақсларга тушдилар ва уларнинг қўлидан турли совғалар олиб хурсанд бўлдилар.

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва ҳалқ таълими бўлими ходимлари , шунингдек “Қўқон-1912” жамоасининг раҳбарлари иштирок этишди.  “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Бахтиёр Толипов болажонларни бугунги байрам билан табриклаб, улардан келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган яхши инсонлар ва шаҳримизни дунёга танитадиган футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.

Бундан буён ушбу таълим муассасида 3-7 ёшли болажонлар “С” лицензияга эга мураббий Муроджон Султонов қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганадилар.