“Қўқон-1912” – “Бухоро”: Ўзаро ўйинларда ким устун?

22 май куни Суперлига 12-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Қўқон клуби матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати баҳслари доирасида 25 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 3 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 13 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 48:35, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 42, “Қўқон-1912” эса 30 очкони қўлга киритган.

Қўқонда ўтган учрашувлар

26.05. 2017
Қўқон 1912 – Бухоро – 2:1
09.04. 2016
Қўқон 1912 – Бухоро – 0:1
02.05.2015
Қўқон 1912 – Бухоро – 2:1
23.06.2003
Қўқон 1912 – Бухоро – 1:0
21.09.2002
Қўқон 1912 – Бухоро – 1:0
05.11.2000
Темирйўлчи – Бухоро – 1:6
18.09.1999
Темирйўлчи – Бухоро – 4:1
06.11.1998
Темирйўлчи – Бухоро – 3:1
01.10.1995
Темирйўлчи – Нурафшон – 3:0 *
25.09.1994
Темирйўлчи – Нурафшон – 1:0
18.09.1993
Темирйўлчи – Нурафшон – 4:0 (2:0)
10.05.1992
Темирйўлчи – Нурафшон – 1:1 (0:1)

Факт: Қўқонда ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида “Қўқон-1912” жамоаси ғалаба қозонган. Битта ўйин дуранг натижа билан якунланган.

Ҳакамлар

Қўқон шаҳрида бўладиган Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз бунгача Валентин Коваленко қўқонликларнинг Тошкентда “Локомотив”га қарши ўйинини бошқариб борган эди.

Pepsi Суперлига.

12-тур

22 май (сешанба)

“Қўқон-1912” – “Бухоро”

Ҳакамлар: В. Коваленко, Р. Серазетдинов, Т. Гайнуллин, А.Эргашев.

Назоратчи – И. Нехочин.

Бошланиш вақтлари

Сешанба куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 18:49да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин Учкўприк “Марказий” стадионида соат 16:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!