“Қўқон-1912” – “Бухоро”. Қўқонликлар ўз майдонида устунликка эга

 

26 май куни Қўқонда Олий лига 12-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Қўқонликлар матбуот хизмати бу жамоаларнинг статистик маълумотлари ҳақида тўхталиб ўтди. 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 44:31, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 38, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Қўқонда ўтган учрашувлар

09.04. 2016

Қўқон 1912  – Бухоро – 0:1

02.05.2015

Қўқон 1912  – Бухоро – 2:1

23.06.2003

Қўқон 1912  – Бухоро – 1:0

21.09.2002

Қўқон 1912 – Бухоро   – 1:0

05.11.2000

Темирйўлчи – Бухоро – 1:6

18.09.1999

Темирйўлчи – Бухоро – 4:1

06.11.1998

Темирйўлчи  – Бухоро – 3:1

01.10.1995

Темирйулчи – Нурафшон – 3:0 *

25.09.1994

Темирйўлчи – Нурафшон – 1:0

18.09.1993

Темирйўлчи – Нурафшон – 4:0 (2:0)

10.05.1992

Темирйўлчи – Нурафшон – 1:1 (0:1)

Факт: Қўқонда ўтказилган ўйинларнинг 8 тасида “Қўқон-1912” жамоаси ғалаба қозонган. Битта ўйин дуранг натижа билан якунланган.

Ҳакамлар

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 12-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 26 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Айтганча, ўтган йили Қўқонда ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳам Ҳасан Рўзиев ҳакамлигида ўтган. Яна бир маълумот бундан бир ой олдин Ғузорда ўтказилган “Шўртан”га қарши кечган учрашувни айнан Ҳасан Рўзиев бошқарган.

Олий лига, 12-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Бошланиш вақтлари

Жума куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 18:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин соат 17:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!