“Қўқон-1912” – “Динамо” учрашуви чипталари сотувга чиқди

5 апрель,2017, 18:14 447

“Қўқон-1912” – “Динамо” учрашуви чипталари сотувга чиқди

 

Хабарингиз бор, 6-7 апрель кунлари олий лига 5-тур ўйинлари ўтказилади. 7 апрель куни “Қўқон-1912” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо”сини қабул қилади.

“Қўқон-1912” матбуот хизматининг маълум қилишча, ушбу ўйин учун чиқарилган чипталар “Марказий” стадион кассаларида савдога чиқди. Чипталар ҳар доимгидек икки хил 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

“Қўқон-1912” – “Динамо” ўйини 7 апрель жума куни соат 16:30да бошланади. Эртага эса 15:30да ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари майдонга чиқадилар.