“Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини чипталари 17-май куни сотувга чиқади

15 май,2017, 14:47 260

“Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини чипталари 17-май куни сотувга чиқади

 

Олий лига 11-турида “Қўқон-1912” жамоаси турнир пешқадами — Тошкентнинг “Локомотив” клубини ўз майдонида қабул қилади.

Қўқонликлар матбуот хизматининг хабар беришича, “Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини учун чиқарилган чипталар 17 май куни соат 14:00 дан бошлаб сотувга чиқарилади. Ўша куни “Марказий”  стадион ҳудудидаги кассалар сони кўпайтирилади.

“Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини 17-май куни соат 17:30 да бошланади. Эртага 16-май куни ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бу учрашув соат 16:30 да бошланади.