“Қўқон-1912” – “Металлург”. Жамоаларнинг Кубокдаги илк тўқнашуви

22 май, 08:35 141

“Қўқон-1912” – “Металлург”.  Жамоаларнинг Кубокдаги илк тўқнашуви

 

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур учрашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Кубокдаги биринчи тўқнашув

Мазкур жамоалар бугун биринчи марта Ўзбекистон кубоги доирасида майдонга тушишади. Бу кунга қадар қўқонликлар Кубок ўйинларида бекободликларга қарши майдонга тушмаган.

Кубокдаги сўнгги беш мавсум

Қўқонликлар 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15 марта иштирок этишган. (Олдин “Темирйўлчи” номи остида қатнашган). Жамоанинг сўнгги бешта мавсумдаги иштироки билан танишинг.

2002/2003 йилги мавсумда  гуруҳ босқичида биринчи ўйинида 1/8 финалда “Бухоро”га ютқазган. Ўша йили жамоа “Қўқон-1912” номи остида иштирок этган. Бир неча йил қўқонликлар мусобақада қатнашмаган.

2013 йил. Биринчи босқич техник ғалаба, иккинчи босқичда “Сўғдиёна” мағлуб этилган. 1/8 финалда “Локомотив”га ютқазилган.

2014 йил. Биринчи босқичда “Ўз Донг Жу”, иккинчи босқичда “Нефтчи” пенальтилар сериясида мағлуб этилган. 1/8 финалда “Пахтакор”га мағлуб бўлган.

2015 йил. Иккинчи босқичда “Хотира-79” мағлуб этилган. 1/8 финалда “Сўғдиёна”га ютқазиб қуйилган.

2016 йил. Иккинчи босқичда “НБУ Осиё” доғда қолдирилди. 1/8 финалда икки ўйин натижасига кўра, “Навбаҳор”  мағлуб этилди. Чорак финалда “Бухоро” вакиллари икки ўйин натижаси буйича “Қўқон-1912”дан устун келишган.

Ҳакамлар

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви Акмал Раҳимов бошчилигидаги ҳакамларга топширилди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал

Биринчи учрашув

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Бошланиш вақти

Бугун учрашув соат 17:30да бошланади. Барча футбол мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.