“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви чипталари 22 май куни сотилади

 

Қўқондаги “Марказий” стадионда навбатдаги баҳс 22 май , душанба куни бўлиб ўтади. Шу куни қўқонликлар Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашув 22 май куни соат 17:30да бошланади. “Қўқон-1912” – “Металлург” ўйини учун чиқарилган чипталар ўйин бўладиган куни, яъни 22 май куни соат 14:00 дан бошлаб сотувга чиқарилади, деб маълум қилмоқда “Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил 10 000 сўмдан сотилади. Чипталарда сектор рақамлари ёзилган бўлиб, мухлислар ўзлари истаган секторга чипта олиб киришлари мумкин. Йиллик абонаментлар бу учрашув учун ҳам ҳақиқий ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!