“Қўқон-1912” – “Насаф”: Ўзаро ўйинлар тарихига назар

 

Суперлига 7-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоасига ўз майдонида мамлакатнинг етакчи клубларидан бири – “Насаф”га қарши ўтказади. Шанба кунги учрашув Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Қўқонликоар матбуот хизмати учрашувга доир маълумотларни тақдим қилди.  

17-тўқнашув арафасида

Мазкур жамоалар бунга қадар Ўзбекистон чемпионатида 16 марта тўқнаш келишган. 12 та учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларидан дуранг қайд этилмаган. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Тўплар нисбати – 19-35 “Насаф” фойдасига. Қаршиликлар ўзаро учрашувларда 36 очкони қўлга киритишган. Қўқонликларнинг бу борадаги кўрсаткичи эса 12 очкога тенг.

Қўқондаги сўнгги беш учрашув:

04.03.2017  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
26.08.2016  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
16.08.2015  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3
18.08.2003  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
09.06.2002  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

Факт: Қўқондаги саккиз учрашувнинг тўрттасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда эса “Насаф”нинг қўли баланд келган. Қўқонликларнинг ўз майдонларида икки марта “Насаф”ни йирик – 3:0 ҳисобида доғда қолдиришган. 

Ҳакамлар

21 апрель шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 

Суперлига, 7-тур

“Қўқон-1912” – “Насаф”

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ф. Янсупов (Тошкент).

Назоратчи – И. Нехочин (Тошкент).

Комиссар – Б. Намозов. 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади ва “Спорт ТВ” орқали жонли тарзда эфирга узатилади.

Ўринбосарлар ўйини эса 20 апрель жума куни соат 16:00да Учкўприкдаги  “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!