“Қўқон-1912” – “Пахтакор”. Учрашув рақамлари ва маълумотлар

4 май, 12:32 261

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”. Учрашув рақамлари ва маълумотлар

 

Олий лиганинг 9-турида "Пахтакор" Қўқонга сафар қилади. Мавсумни муваффақиятли ўтказаётган "Қўқон-1912"га қарши беллашув кескин кечиши табиий.

Қўқонликларга "Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Нўъмон Ҳасанов бошчилик қилмоқда. Жамоалар таркибида ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 22 марта тўқнаш келишган. Уларда "Пахтакор" 13 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубиятни қайд этган. Қўқондаги учрашувларда мезбонлар 4 ғалабага эришган бўлса, "шерлар" ҳисобида 3 ютуқ мавжуд. 4 беллашувда дуранг кузатилган. Жамоамиз 64 тўп киритиб, дарвозасидан 34 гол ўтказиб юборган.

Учрашувда Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.

"ҚЎҚОН-1912" – "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Даулетбой Жалимов (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Ёшлар таркиблари ўйини 5 май, жума куни соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 6 май, шанба куни 17:00да Қўқондаги "Марказий" стадионда старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.