“Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви чипталари сотувга чиқди

3 май, 11:01 201

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви чипталари сотувга чиқди

 

Олий лига 9-тур доирасида жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор”  клубини қабул қилади.

Ушбу учрашувга мухлис ва мутахасислар ўртасида қизиқши юқори бўлмоқда. Бугундан бошлаб “Марказий”  стадион кассаларида “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви чипталари сотувга чиқди. Чипталар доимгидек 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйин 6-май шанба куни соат 17-00 да бошланиши белгилаб қўйилган. Барчангизни стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.