“Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви превьюси

 

6 май, шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига 9-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар қўқонликлар матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 22 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 64:34. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 43, “Қўқон-1912” 19 очкони  қўлга киритган. Ўтган йил иккинчи даврда Қўқонда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2

02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3

21.05.2000 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:1

13.04.1999 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Қўқонда ўтган охирги 8 та ўйинда камида 3 тадан гол урилган.

Ўйин ҳакамлари

6 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу ҳакам ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувда ишлаган.

Олий лига, 9-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Бошланиш вақтлари

Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиладиган учрашув соат 17:00да бошланиши белгиланган. 5 май куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу баҳс 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!