“Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинига чипталар сотувга чиқди

15 март,2017, 14:13 359

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинига чипталар сотувга чиқди

 

Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912” жамоаси олий лига 3-тур учрашувини 18 март куни Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши ўтказади.

Бу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, чипталарни «Марказий» стадион кассаларидан харид қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» - «Қизилқум» баҳси 18 март куни соат 16:00да бошланади.