“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувига оид маълумотлар

18 март, 13:00 243

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувига оид маълумотлар

 

Олий лиганинг 3-турида “Қизилқум” сафарда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур учрашув олдидан клуб расмий сайти ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Айни пайтда ўтказилган икки турдан кейин қўқонлик футболчилар бир очко тўплаб турнир жадвалининг 12-поғонасида бораётган бўлишса, навоийликлар икки турда уч очко жамғарган ва жадвалнинг 9-поғонасидан жой олишган.

Бу жамоалар миллий чемпионатларимиз тарихида ҳозиргача 10 маротаба ўзаро рўбарў келишган. Статистикага назар ташласангиз, катта устунлик "Қизилқум" жамоаси томонида эканлигини билиб оласиз.

Бугунгача кончилар етти учрашувда ғалаба қозонган бўлса,  қўқонликлар  икки бор зафар қучишган. Бир ўйинда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати бўйича ҳам "Қизилқум" катта устунликка эга  - 25:10.

Ўзаро учрашувлар

2000 йил

01.04. "Қизилқум" — "Темирйўлчи" — 3:2

02.11. "Темирйўлчи" — "Қизилқум" — 1:3

 

2002 йил

16.03. "Қизилқум" — "Темирйўлчи" — 3:0

30.11 "Қўқон-1912" — "Қизилқум" — 2:1

 

2003 йил

19.04. "Қўқон-1912" — "Қизилқум" — 1:3

05.10 "Қизилқум" — "Қўқон-1912" — 5:1

 

2015 йил

09.05 “Қизилқум” — “Қўқон-1912” — 3:1

25.09. "Қўқон-1912" — "Қизилқум" — 1:0.

 

2016 йил

24.04. "Қўқон-1912" — "Қизилқум" — 0:3..

07.09. “Қизилқум” – “Қўқон-1912” 1:1