“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини тажрибали ҳакам бошқаради

14 март,2017, 09:06 408

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини тажрибали ҳакам бошқаради

 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 3-турда ишладайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Унга кўра, шанба кунги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боридиган бўлди.

Ўтган йили ушбу ҳакам мазкур жамоаларнинг Навойида бўлиб ўтган ўйинини бошқарганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Олий лига, 3-тур

 «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий)

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Алишер Усманов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Шавкат Насибуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин.