“Қўқон-1912” – “Шўртан” учрашувини Азиз Асимов бошқариб боради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги ўйинни ўз майдонида “Шўртан”га қарши ўтказади. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 23-турда ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди.

Унга кўра, шанба кунги учрашувимизни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Азиз Асимов ушбу мавсумда икки марта жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлаган.

Ушбу рефери 2-тур доирасидаги “Обод” – “Қўқон-1912” ўйинини ҳамда 15-турдаги “Олмалиқ” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувини бошқарган.

Олий лига, 23-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!